Bosh sahifa
/
Yangiliklar
/
Ўзмиллийбанк «Шахмат – 2018» турнири

Ўзмиллийбанк «Шахмат – 2018» турнири

01.01.2015

Ўзмиллийбанк тизимида ўтказилган “Шахмат-2018” турнир натижалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 сентябрь куни Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишдаги устивор вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан, Ўзмиллийбанк Ёшлари Иттифоқи ҳамда банк Касаба уюшмаси ҳамкорликда жорий йилнинг 10 ноябрь куни ходимлар ўртасида Шахмат турнирини ташкил этди. Турнир 5 турдан иборат швейцарча тизимда ташкил этилди. Иштирокчилар ҳар партия аввалида 10 дақиқа вақтга эга бўлдилар. Ходимлар халқаро шахмат чемпионатларида фойдаланиладиган махсус шахмат тахтасида дона суришди. Мусобақа профессионал ҳакамлар томонидан кузатиб борилди. Иштирокчилар мусобақадаги ҳар бир ғалаба учун 1 балл, дуранг учун 0.5 балл ва мағлубият учун 0 баллга эга бўлдилар. 1 тур ғолиблари: Каримов Шерзод, Бахромов Алижон, Рахмонов Толиб, Зайнутдинов Хуршид ва Каммалходжаев Аббосхон. 2 тур ғолиблари: Каримов Шерзод, Каммалходжаев Аббосхон, Зайнутдинов Хуршид, Махмудов Мурод ва Курбанов Дилшод. 3 тур ғолиблари: Зайнутдинов Хуршид, Каммалходжаев Аббосхон, Курбанов Дилшод, Рахмонов Улуғбек ва Бахромов Алижон. 4 тур ғолиблари: Каммалходжаев Аббосхон, Зайнутдинов Хуршид, Рахмонов Улуғбек, Махмудов Мурод ва Рахимбердиев Камолиддин. 5 тур ғолиблари: Зайнутдинов Хуршид, Каримов Шерзод, Курбанов Дилшод, Рахимбердиев Камолиддин ва Расулов Нуриддин. Турнир совриндорлари: 1 ўрин. Зайнутдинов Хуршид 2 ўрин. Камалходжаев Аббосхон 3 ўрин. Каримов Шерзод Турнирдан кўзланган асосий мақсад ходимлар орасида мантиқий фикрлашни фаоллаштириш орқали, касбий фаолиятда янги ғояларни яратиш, мавжудларини янада ривожлантириш, юзага келадиган вазиятларни тезкор ва тўғри баҳолаган ҳолда назорат қилиш каби қобилиятларни такомиллаштиришдан иборат эди. Ўйлайманки турнир озми-кўпми ўз мақсадига эриша олди. Сўзимиз якунида, банк тизимида фаолият олиб бораётган ёшларни фаолроқ, бу каби тадбирларда ташаббускор бўлишларига чорлаймиз.

Texnik qo'llab-quvvatlash NBU

onlayn

Xabar yuborildi

Qaytish bo\'shliqlar ro'yhatiga



Javob foydali bo'lsa, xursand bo'lamiz!

Texnik qo'llab-quvvatlash NBU

Men sizning virtual yordamchiman.

Texnik qo'llab-quvvatlash NBU